Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири томонидан тасдиқланган ҳафталик график-режа асосида Қарши тумани ирригация бўлимида ижро интизоми ва мурожаатлар билан ишлаш, давлат хизматчилари фаолият ҳамда коррупсияга қарши кураш юзасидан семинар ўтказилди.
Семинар қатнашчиларига идоравий иш юритиш, ижро интизомини таъминлаш, мурожаатлар билан ишлаш, давлат хизматчилари фаолияти ҳамда коррупцияга қарши курашиш борасида барча раҳбар-ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ҳамда шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича керакли тавсия ва топшириқлар берилди.
Шунингдек, ходимларнинг тартиб-интизоми, ишга келиб кетиши, фуқаролар билан хушмуомала бўлиши, ўз хизмат вазифасини сидқидилдан бажариши, қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўймаслик хусусида ҳам тоʻхталиб оʻтилди.
Аму-Қашқадарё ИТҲБ матбуот хизмати