Айни кунларда Булоқбоши ва Асака туманларидаги экин майдонларига сув етказиб берадиган “Раиш” каналини лойқадан тозалаш ишлари бораётир.
“Шаҳрихонсой” ИТБ бошлиғи Даврон Одиловнинг айтишича, каналнинг умумий узунлиги 18,9 км, сув сиғими 5 м3/сек. ни ташкил этади. Ҳозирда битта экскаватор билан кунига 800–900 м3 тупроқ ишлари амалга оширилмоқда.
Канал тозалаб бўлингач, сув таъминоти янада яхшиланади.
Норин-Қорадарё ИТХБ матбуот хизмати