“Исфайрам-Шоҳимардон” ирригация тизими бошқармасининг “Фарғона” гидроучасткасида ёрдамчи хўжалик ишлари яхши ташкил қилинган. Участканинг 10 сотих ерида мевали боғ, 6 сотих ерида резавор ўсимликлар, 4 бош қўй, 20 бош парранда парваришланяпти.
– Бу йил 5 сотих ерда узумзор барпо қилиш учун қаламчалар тайёрлаб қўйилган, – дейди “Исфайрам-Шоҳимардон” ИТБ бошлиғи ўринбосари А.Каримов. – Бу йил узум меваси жуда харидоргир бўлди. Шу боис бошқа участкаларимизда ҳам ёрдамчи хўжалик ерларига ток кўчатларини кўпроқ экиш режаси тузилди.
Ҳамиджон БУРҲОНОВ,
Сирдарё-Сўх ИТҲБ матбуот котиби