Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев Қорақалпоғистон Республикасидаги Беруний сув хўжалиги ва мелиорация коллежига ташриф буюрди.
Таълим муассасасининг 2023–2024 ўқув йилида ўқув-тарбиявий ва моддий базасини ривожлантиришга қаратилган тадбирлар бўйича «йўл харита»сини ишлаб чиқиш ҳамда унга киритилиши лозим бўлган вазифалар муҳокама қилинди. Коллежга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда тизим ташкилотлари масъулларига топшириқлар берилди.
Вазир мазкур коллежнинг ўқув ва амалий машғулот хоналарини, дала майдонида ўрнатилган сув тежовчи технологияси қурилмасидан фойдаланилишини кўздан кечирди. Ўқитувчи ва ўқувчилар билан учрашиб, муаммоларини ўрганди ва таклифларини тинглади.
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев коллежнинг маъмурий биноси олдидаги дала майдонида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбирида ҳам иштирок этди.
Вазир Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан айни кунларда бутун мамлакатимиз бўйлаб “Яшил макон” лойиҳасининг кузги мавсуми бошланаётганига урғу берар экан, барча сувчиларни ушбу хайрли тадбирларда фаол иштирок этишга даъват қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати