Мирзаобод туманидаги Д-12 каналининг реконструкцияси жараёнларининг боришини ўрганиш мақсадида ушбу объектда семинар ташкил этилди. Унда “Сирдарёсувқурилишинвест” давлат муассасаси, пудратчи ташкилот “PROMTEXSERVISSPESMONTAJ“ МЧЖ вакиллари ва туман ирригация бўлими ходимлари иштирок этди.
Таъкидландики, мазкур объект режаси 5,1 км бўлиб, амалда 1,9 км ишлар бажарилган ва лойиҳада кўрсатилган вақтдан ортда қолган. Ушбу объектга пудратчи корхона томонидан 1 дона бетон қориш машинаси, 2 дона экскаватор ва 1 дона автосамосвал жалб килинган. Натижада режага нисбатан орқада қолинганлиги, ишчи кучи, машина механизмлар ва қурилиш махсулотлари етарли бўлмаганлиги сабабли ишлар қониқарсиз деб топилди. Шу сабабли буюртмачи ташкилот – “Сирдарёсувқурилишинвест” ДМ ва бош пудратчи – “PROMTEXSERVISSFESMONTAJ” МЧЖга огоҳлантириш берилди.
Шунингдек, семинарда туманнинг белгиланган лойиҳалар бўйича олиб борилаётган ишлари ҳам муҳокама қилинди. Ишларнинг сифатли бажарилиши ва жадаллаштирилиши, кузатув қудуқларда ўлчов ва таъмирлаш ишларининг тезлаштирилиши юзасидан топшириқлар берилди. Коллекторлар муҳофаза ҳудудларида саримсоқ пиёз, исмолоқ экинларини экиш ва суғориш, кузги-қишки тадбирларга тайёргарлик кўриш ишлари муҳокама қилинди ва масъулларга вазифалар белгиланди.
Қуйи Сирдарё ИТҲБ матбуот хизмати