Айни кунларда Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси бўлимларида куз ва қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари қизғин давом этмоқда. Бошқарманинг Бўстонлиқ туманида жойлашган “Янгиовул” насос станциясида ўтказилган семинар шу мавзуга бағишланди.
“Янгиовул” насос станциясида агрегатлар сони 4 дона бўлиб, уларга 4 нафар ишчи-ходим бириктирилган. Насос станциянинг умумий сув чиқариш қобилияти 0,8 м3/сек ни ташкил этади. Бугунги кунда насос станцияси ёрдамида тумандаги 428 гектар майдонга сув етказиб берилмоқда.
Семинарда насос станцияларида олиб борилаётган жорий таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича маълумот берилар экан, таъмирлаш ишларини амалга оширишда, энг аввало, сифатга эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди. Станцияларда ёрдамчи хўжаликларни ташкил этиш, атроф-муҳитни яшил ҳудудга айлантириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Бугунги кунда “Янгиовул” насос станцияси ёрдамчи хўжалигида 6 бош қўй, 10 бош қуён ҳамда 30 та товуқ боқилмоқда. Насос станция атрофида ажратилган 2,5 сотих ер майдонига 3 500 туп терак ҳамда 5000 дона қаламча экилди.
Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ матбуот хизмати