Аму-Сурхон ИТҲБ бош мутахассислари томонидан Бойсун тумани ирригация бўлимида сув хўжалиги объектларига “Ақлли сув” қурилмаларини ўрнатиш масаласига доир семинар ташкил қилинди. Семинарда қатнашган ирригация бўлими барча мутахассислари, канал бошлиқлари, сувчилар, мироблар иштирок этиб, сув сарфини онлайн мониторинг қилувчи қурилмалар жуда зарурлигини таъкидлашиб, бироқ ўтган вақт давомида ўзларининг ҳеч бир айбисиз қурилмалар ўрнатилмаганлиги, тумандаги молиявий ташкилотларга қурилмаларни харид қилиш ва ўрнатиш бўйича бир неча марта мурожаат қилинганлигига қарамай, тумандаги мутасадди раҳбарлар бу борадаги вазифаларга бепарволарча муносабатда бўлишгани боис қурилмалар ўрнатилмай қолган.
Яқинда сув хўжалиги вазирлигидан молиявий кўмак берилганлиги туфайли пудратчилар билан шартнома тузилиб, “Сайроб”, “Сариғиёзи”, “Бўзариқ”, “Работ” ва бошқа каналларга жами 10 та “Ақлли сув” қурилмалари ўрнатилди ва олдиндан ҳам ўрнатилган 3 та қурилмалар вазирлик серверига интеграция қилиниб, тўлиқ маълумот борилиши таъминланди.
Туман ирригация бўлими раҳбари Элмурод Қулмирзаевнинг таъкидлашича, маблағ излаш чоралари кўрилиб, қолган каналларда ҳам қурилмалар ўрнатилиши таъминланади.
Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати