Жанубий Мирзачўл магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси тасарруфидаги Чап тармоқ каналининг 380-пикетида “Сув иншоотларини рақамлаштириш ва давлат хусусий шериклик лойиҳасига ўтказиш" мавзуида семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда канал ва унинг тармоқларига ўрнатилган 150 дан ортиқ "Ақлли сув" қурилмаларни тўғри ишлатиш, уларга келиб тушаётган маълумотлардан самарали фойдаланиш, сув ҳисобини юритишда фан-техника ютуқлари ва “ноу-хау”ларга эътибор қаратиш зарурлиги хусусида тушунчалар берилди.
Семинарда шунингдек, суғориш тармоқларини давлат-хусусий шериклик тамойили асосида инвесторлар бошқарувига бериш борасидаги ишларни жадаллаштириш зарурлиги таъкидланиб, зарур тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати