“Тошработ-Ўртачўл” ирригация тизими бошқармаси томонидан кузги-қишки тадбирлар доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Қизилтепа туманидаги 8 минг 465 гектар суғориладиган майдонларни сув билан таъминловчи “Зарметан” каналининг 3,5 км қисмини машина-механизмлар ёрдамида тозалаш ва таъмирлаш ишлари якунига етказилди.
“Тошработ-Ўртачўл” ирригация тизими бошқармаси бошлиғи А.Фаттоевнинг таъкидлашича, бошқарма тасарруфидаги барча каналлар, гидротехника иншоотлари ҳамда гидропостлар кўздан кечирилиб, зарур жойларда таъмирлаш-тиклаш ишлари жадал олиб борилмоқда.
Қуйи Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати