“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Асака тумани ирригация бўлими тасарруфидаги “Ниёзботир” гидроучасткасида ҳам ишчи-ходимлар иштирокида кўчат экиш акцияси ўтказилди.
Асака тумани ирригация бўлими бошлиғи А.Абдуразақовнинг таъкидлашича, тадбир доирасида “Ниёзботир” гидроучасткасининг ўзида етиштирилган 2500 минг тупдан зиёд икки йиллик терак кўчатлари сув хўжалиги объектлари ҳимоя минтақаси бўйларидаги 2,5 гектар майдонга ўтқазилди.
Бундай табирлар ҳар бир сув хўжалиги объектларида давом этмоқда.
Норин-Қорадарё ИТҲБ матбуот хизмати