Қашқадарё вилоятида сув хўжалиги ташкилотлари ҳисобидаги 256 та 2 476 км магистрал ва хўжаликлараро каналлар бўлиб, шундан ушбу каналларнинг 1 502 км қисми бетонлаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 декабрдаги “Қашқадарё вилоятининг 2025-2026 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-389-сонли қарори ижроси бўйича вилоятда сув хўжалиги ташкилотлари ҳисобидаги 406 км (35 та) узунликдаги каналларни босқичма-босқич бетонлаштириш белгиланган.
Бунда 2024-йил Республика бюджетидан 100 млрд. сўм маблагʻ ҳисобига 90 км (9 та) узунликдаги каналлар давлат дастури асосида бетонлаштирилади ва Хитой Халқ Республикасининг 54 млн. доллар имтиёзли кредит маблагʻлари ҳисобидан 316 км (26 та) узунликдаги каналлар бетонлаштириш режалаштирилган.
Ҳозирда, обйектларга 34 та машина-механизмлар ишга жалб қилинган, 6 та обйектда ишлар бошланган.
Аму-Қашқадарё ИТҲБ матбуот хизмати