Халқимизда “Сув келтирган элда азиз”, деган ажойиб нақл бор. Ҳаво ҳарорати совуқлигига қарамасдан, мавжуд сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, беҳуда йўқотилишининг олдини олишда бетонлаш ишлари муҳим ўринда туради. Шуни инобатга олган ҳолда Фарғона вилоятида ҳам бу борадаги ишларга алоҳида эътибор берилмоқда.
Жумладан, айни кунларда Қўштепа туманидаги “Сойибжон Абдужаббор” фермер хўжалигида ҳам ички ариқларни тозалаш ишлари амалга оширилмоқда. Шу билан биргаликда, шикастланган лотокларни таъмирлаш ва бетонлаш ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари, Бувайда ва Бағдод туманларида ҳам сув ресурслари исроф бўлишининг олдини олиш мақсадида бетонлаш ишлари амалга оширилаётир.
Сирдарё-Сўх ИТҲБ матбуот хизмати