Уйингизга меҳмон келаётганидан хабар топсангиз, албатта, уй-жойни, ҳовлингизни ва теварак-атрофни тозалаш, супириш, тартибга келтиришга киришасиз. Яқин кунларда юртимиздаги ҳар бир хонадонга, ҳар бир ташкилот ва корхоналарга азиз «меҳмон» – Янги йил ташриф буюради. Шу муносабат билан Аму-Сурхон ИТҲБ таркибидаги бошқа ташкилотлар сингари «Сурхон-Шеробод» ирригация тизими бошқармасига қарашли «Жарқўрғон» сув тақсимлаш иншоотида теварак-атрофни ободонлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Мазкур сув тақсимлаш иншооти ҳудудида бир гектарга яқин замин бўлиб, бу ерга ва иссиқхонада ходимлар учун йил бўйи турфа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирилади. Шунингдек, атрофда ҳар мавсум мевали ва манзарали дарахтлар туп сони ҳам кўпайтириб борилаяпти. Иншоотда меҳнат қилаётган ходимлар кириб келаётган Янги йил муносабати билан ҳар куни ҳашар уюштириб, иншоот жиҳозлари, сув тўсувчи дарвозалар ҳамда бино ва дарахтларни бўёқлаш, оқлаш, ортиқча ва ҳосил бермайдиган шохларини кесиш, дарахтлар остини беллашмоқда. Бундан ташқари, кечки экинлар ҳосили йиғиштириб олинган очиқ майдонларни қўл кучи ва механизмлар билан юмшатишмоқда.
– Ҳозир ағдариб қўйсак, қиш бўйи қор, ёмғир остида турган ер кўпчийди, «ором» олади, қурт-қумурсқалар нобуд бўлади, келгуси йил ҳосили учун куч тўплайди, – дейди «Жарқўрғон» сув тақсимлаш иншооти бошлиғи Даврон Холиёров. – Натижада экинларидаздан мўл ва сифатли ҳосил оламиз.
Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати