Томонлар дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш, татбиқ этиш ва қўллаб-қувватлашни янада такомиллаштиришга келишиб олдилар.
Бугун имзоланган Меморандум доирасида сув хўжалигидаги мавжуд барча электрон тизимлар тўлақонли ва нормал ишлашини таъминлаш мақсадида улар Рақамли технологиялар вазирлиги “Электрон ҳукумат” тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказига жойлаштирилади. Шунингдек, ҳозирга қадар яратилган электрон тизимларга техник хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади ва келгусида янгиларини яратиш бўйича ҳамкорлик қилинади.
Ахборот хизмати