Фарғонада сувчилар меҳнатини қадрлашади ва зурур даражада рағбатлантиришади. Шу билан бирга вилоятда об-ҳаётнинг нақадар яшаш учун зурурлиги ва унинг қишлоқ хўжалиги ноз-неъматлари етиштиришда ўта муҳимлигини жуда яхши биладилар. Бундан буён сув тармоқларини ровонлаштириш орқали тежаб-тергаб фойдаланишга ҳар қачонгидан кўпроқ аҳамият бериш зарурлигини ҳам яхши англайдилар. Шу боисдан ҳозирги кунда каналлар, сойлар, катта ариқларни бетонлаштиришга киришдилар. Туманларга борилса ирригация тизим бошқармаларининг ғайрат билан иш бошлаганини кўрган киши иншоотларда, ирригация ва мелиорация тармоқларида бугунги кун кўзи билан қаралса меҳнат симфонияси баралла янграётганидан кўнгил ёришади.
Шарафли меҳнат бир томондан техника ва сувчилар қўл кучи билан олиб бораётган бўлса, иккинчи томондан кўпчилик фермер хўжаликлари, кластерлар берган кўмак туфайли авж олаётгани сир эмас. Уларга Президентимизнинг сув тизимини чет эл тажрибаси асосида тубдан ислоҳ қилиш бўйича берган кўрсатмалари дастуриламал бўлаётир.
Бугунги кунда янги 2024 йил кириб келаётган яқин кунларда амалга оширилаётган ишлар режалаштирилиб олинди.
– Сувчиларимизнинг меҳнати қадрлашга лойиқ, – дейди “Сўх-Оқтепа” ИТБ бошлиғи Илҳомжон Ҳошимов. – Кўп сонли мутахассисларимиз, ўрта махсус ходимларимиз техника кучига таяниб якунланаётган йилдан кўра Янги йилда самаралироқ ишлаш режасини тузиб олганмиз. Тасарруфимиздаги бетон каналларни, гидроузелларни, сув тақсимлаш бўлимларини, бетон каналлари, ўзанли каналларни қайтадан назоратдан ўтказиб мутлақо бошқача усулда таъмирлашга киришишни режалаштирдик. Қўқон шаҳридан ўтган 9 та сой ва каналларнинг бетонлашмаган қисмини тўла бетонлашни, сув исрофини йўқотишни таъминлашни ўзимизнинг бурчимиз деб билмоқдамиз. Йил якуни бўйича ўтказган йиғилишимизда бу масалаларни гаплашиб олдик.
Бундан режалар тузаётган ирригация тизим бошқарма бошлиқларидан Сирожиддин Умаров, Акмалжон Ҳамроқуловлардан ҳам ана шундай гапларни эшитдик. Вилоятдаги 16 та шаҳар ва туман ирригация бўлимларида ҳам барча сувчилар келгуси йилдан ишни тубдан бошқача ташкил этишга бел боғашди. Фарғона вилоятига қўшни бўлган Қирғизистон республикасидан кириб келаётган сувнинг бир томчисини исроф қилиш ҳиёнат даражастида қабул қилаётган сув тизими бошлиқларидан тортиб оддий миробгача барчанинг сўзига ишониш мумкин. Илгариги йилларда ҳам қиш кунларида ҳам ишни бўшаштирмаган сувчилар бошқаларга ибрат бўлиб келгани ҳеч кимнинг ёдидан чиқман ҳали. Мамлакатимиз раҳбарининг сув тежаб фойдаланиш соҳасида тинимсиз қарор ва директив кўрсатмалар бераётгани эса ҳар бир сувчининг ғайратини жўш урдираётир.
Куни кеча “Сўх-Оқтепа” ирригация тизими бошқармасига қарашли “Томоша” сув тақсимлаш бўлимида кузги-қишки ишлар бўйича семинарга тайёргарлик олиб борилаётганини кўрдик. Бу тадбир бошқарманинг 2023 йил йил охиридаги режасига киритилган эди. Семинарни ўтказишга асосан ёшлар ташаббус кўтариб чиққан эди. Бу сув тақсимлаш бўлимида жами 5 нафар ишчи ишлайди. Бундай қараганда озга ўхшагани билан атрофдаги иншоотлар ходимлари ёрдамга келса осон бўлиши ҳаммага аён. Ёшлар ана шуни ўйлагани яхши ният эмасми!? “Томоша” бетон канали вилоятнинг Ўзбекистон, Фурқат туманларининг 10000 гектар экин майдонини суғоришга хизмат қилади. Каналнинг узунлиги 7,2 километрга тенг, участка ёрдамчи хўжалик экин ер майдони эса 80 сотих, шундан 1,5 сотихида иссиқхона ташкил килинган. 10 сотихга тўқсонбости экинларидан пиёз экилди. “Яшил макон” лойиҳаси учун 20 сотихга ер ва кўчатлар тайёрланмоқда.
Ҳар куни ёрдамчи хўжаликда етиштирилган маҳсулотлардан иссиқ овқат, палов тайёрланиб ишчиларга бепул берилмоқда. Ташаббус раҳбарларнинг назаридан қолмади. Сув тақсимлаш бўлими бошлиғи Шерзоджон Қурбоналиев семинар ўтказишда жонбозлик кўрсатгани, фидойилик билан ташкилотчилик ишлари олиб боргани учун охирги чорак якунларига кўра “Энг яхши участка бошлиғи” деб тан олинди ҳамда бошқарманинг “Фахрий ёрлиғи” ва телавизор билан мукофотланди.
Ҳамиджон БУРҲОНОВ,
журналист