Аму-Сурхон ИТҲБда барча тизим ташкилотлари ва туманлар ирригация бўлимлари раҳбар-ходимлари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди. Бошқарма бошлиғи Ботир Алимов бошқарган йиғилишда Сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 29 декабрь куни ўтказилган видеоселекторида белгиланган вазифалар, кўрсатиб ўтилган хато-камчиликларни бартараф этиш юзасидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, 2024 йилдаги вазифалар танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди. Масъуллар зиммасига топшириқлар ижросини сўзсиз бажариш юкланди.
Йиғилиш охирида жорий йил мобайнида зиммаларидаги вазифаларни намунали бажарган, ҳамкасбларига, айниқса, ёш мутахассисларга ҳар жиҳатдан ўрнак бўлаётган ҳавза бошқармаси бош гидрометри Соатмурод Бойқулов ҳамда ҳавза бошқармаси автотранспорт ва механизмлардан фойдаланиш бўлими бошлиғи Ашурмуҳаммад Маматқуловларга вазирликнинг ташаккурномалари, шунингдек, ҳавза бошқармаси диспетчерлик бўлими бош мутахассиси Алишер Ҳайитназаровга «Сув хўжалиги аълочиси» кўкрак нишони тантанали равишда топширилади.
– Кўп йиллик меҳнатларим юқори баҳоланиб Сув хўжалиги вазирлиги томонидан «Сув хўжалиги аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланишимни нафақат менга, балки барча ҳамкасбларимга берилган мукофот деб, – дейди А.Ҳайитназаров. – Янги йил арафасида топширилган бу мукофот байрамга ўзига хос совға бўлди. Бундай эътибор қувонч бағишлаши баробарида келгусида янада ғайрат билан ишлашга ундайди.
Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати