Жарқўрғон туманида сув ресурсларидан унумли фойдаланиш, канал ва ариқларда оқиб турган обиҳаётни тежаб ишлатиш маданиятини шакллантириш орқали деҳқонлар ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчи фермер хўжаликлари аъзолари онгига узоқ вақтдан бери ўрнашиб қолган «сув текин», деган тушунчани ўзгартириш ҳамда сувни тежайдиган технологияларни ғалла ва пахта ўстириладиган майдонларда қўллашни давом эттиришга доир семинар ўтказилди.
Семинар иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг мазмун-моҳияти атрофлича тушунтирилди.
Ғалла майдонларига ёмғирлатиб, пахта етиштириладиган далаларига томчилатиб суғориш технологияларини ўрнатиб, маҳсулотлар етиштирадиган фермер хўжаликларига ажратиладиган кредит ва субсидия бериш тартиблари, «Сувкредит» платформаси орқали ҳужжатларни расмийлаштириш, ирригация бўлимлари ва сув хўжалиги махсус хизмати негизида тузиладиган «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси ва бу ташкилот билан истеъмолчилар ўртасида тузиладиган шартномалар хусусида тўлиқ маълумотлар берилди.
Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати