2024 йил 31 январь куни Сув хўжалиги вазири ўринбосари Р.Қаршиев ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.
Тадбир Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида ўтказилди.
Сув хўжалиги соҳасида меҳнат қилаётган ёшларга қулай шарт-шароитлар яратиш, уларни раҳбар лавозимларига тарбиялаш, тажрибасини ошириш, қўллаб-қувватлаш доимий эътиборда эканлиги эътироф этилди.
Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи Х.Хамидов Андижон вилоятида сув хўжалиги соҳасида бугунги кунда 374 нафар ёшлар масъул лавозимларда ишлаётгани, уларнинг сафи ҳар йили битирувчилар ҳисобига кенгайиб бораётганини таъкидлади.
Вазир ўринбосари ушбу институтида “Агробанк” АТБ билан ҳамкорликда ташкил этилган “Сувчилар мактаби”нинг янги ўқув хоналарини кўздан кечирди. Янги технологиялар билан жиҳозланган хоналар келгусида фермерлар, агрокластер мутахассислари ва талабаларни ўқитиш учун хизмат қилади.
Норин-Қорадарё ИТҲБ матбуот хизмати