Аму-Сурхон ИТҲБнинг Қумқўрғон тумани ҳудудида жойлашган 3-автосаройида семинар ташкил қилинди. Жамоанинг барча механизаторлари ва ҳайдовчилари иштирок этган семинарда бу йил 8 тонна қора ва рангли металл парчаларини йиғиб топшириш режаси белгиланганлиги, ҳозирдан бу ишга жиддий ёндошиб, топшириқни ўз муддатидан уддалаш лозимлиги таъкидланди.
Семинар жараёнида жамоа аъзолари автосаройдаги мавжуд 14 та техника ва механизмлар ёрдамида ирригация ва мелиорация объектларида бир қанча ишларни қилаётгани, раҳбарият қандай топшириқ берса ёки қайси объектга йўналтирса, барча юмушлар ўз вақтида бажарилаётгани эътироф этилиб, автосаройда бузилиб ётган, ёки арзимас эҳтиёт қисми ишдан чиққанлиги туфайли ойлаб фойдаланилмаётган техникаларни ишлатиш, хусусий корхоналар билан шартнома асосида иш бажариб ташкилотнинг ривожлантириш жамғармасига маблағ тушириш, шу ҳисобда ҳам ишчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш, ҳам бузуқ техникаларни созлашга ҳисса қўшиш топшириқлари берилди.
Автосаройга тегишли бино ва иншоотларнинг кадастр ҳужжатларини тайёрлаш ҳамда расмийлаштириш ишлари ҳаддан зиёд чўзилиб кетаётгани, бунинг учун автосарой бошлиғи Қувондиқ Чориев масъулият ҳис этмаётгани танқид қилиниб, муносабат шу зайлда давом эттаверса, бино ва иншоотлар ҳокимлик заҳирасига ўтказилиб, аукцион савдода сотувга қўйиб юборилиши ҳеч гап эмаслиги юзасидан масъуллар огоҳлантирилди.
Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати