Норин-Қорадарё ирригатсия тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси томонидан 2024 йил 2 февраль куни Булоқбоши туманида жойлашган “ЖФК-1” насос станциясида “Електр энергиясидан самарали фойдаланиш ва иқтисод қилиш ва насос станциялар агрегатларини таъмирлаш” мавзусида семинар ўтказилди.
Семинарда электр энергиясидан самарали фойдаланиш ва тежаш тадбирларини амалга ошириш бўйича жорий йилда 30 та янги насос, 15 дона электродвигател, 6 дона конденсатор, 10 дона УУП қурилмаси, 10 дона қуёш батереясини ўрнатиш режалаштирилиб, 2350 минг кВт электр энергияси тежаш бўйича ишлар амалга оширилаётганлиги таъкидланди.
Семинар давомида вилоятдаги барча насос станцияларида ёрдамчи хўжаликларни ташкил этиш буйича амалга ошириладиган масалар муҳокама қилинди.
Ўқув семинар якунида насос станцияларда фоалият олиб бораётган ишчи-ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.
Норин-Қорадарё ИТҲБ матбуот хизмати