Президентимизнинг жорий йил 5 январдаги ПҚ-5-сонли қарори ижросини самарали ташкил этиш, қуйи бўғин ташкилотларига амалий ёрдам бериш, кузги-қишки таъмирлаш тадбирлари ва каналларни бетонлаш жараёнларини ўрганиш мақсадида Сув хўжалиги вазири, ўринбосарлари, бошқарма бошлиқлари вилоятларга сафар қилмоқда.
Бугун Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев Хоразм вилоятида бўлиб, Қўшкўпир сув хўжалиги ва мелиорация коллежида Агробанк АТБ билан ҳамкорликда ташкил этилган “Сувчилар мактаби” фаолияти билан танишди.
Кейинги манзил Урганч тумани ҳудудида жойлашган, “Шовот-Қуловот" ИТБ тасарруфидаги “Қуловот” канали бўлди. Каналнинг ПК-262+00 қисмидаги сув иншоотининг автоматлаштирилган бошқарув тизими қандай ишлаётгани кўздан кечирилди.
Сув хўжалиги вазири манзилли дастурга киритилган “Урганч-яб” каналини бетонлаштириш, иш сифати, қурувчиларга яратилган шароитлар билан ҳам танишди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати