Бухоро туманида 2024 йил ҳосили учун 5 минг гектар майдонга ғалла экиш режалаштирилган. Ғалла майдонларининг 850 гектарига ёмғирлатиб суғориш ускуналарини ўрнатиш кўзда кутилган.
Айни кунда фермер хўжаликлари ва кластер корхоналари билан қурувчи ташкилотлар ўртасида шартнома тузиш ҳамда молиялаштириш ишлари қизғин олиб борилмоқда. Бир қатор фермер хўжаликларида эса замонавий технология асосида ғалла экинлари ёмғирлатиб суғорилмоқда. Куни - кеча бу муҳим агротехник тадбир Боғдашт ҳудудидаги "Собиров Мирхон Ботирович" фермер ҳўжалигида ҳам бошланди.
Бу йил 15 гектар пахта майдонида томчилатиб суғориш усулини жорий этган фермер замонавий усулнинг афзалликларини яхши билади. Шу боис, у 10 гектар ғалла майдонида янги усулни жорий этган. Суғориш ишларининг бошланиши муносабати билан бўлиб ўтган тадбирда сектор раҳбарлар, қишлоқ ва сув хўжалигига алоқадор туман ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.
Аму-Бухоро ИТҲБ матбуот хизмати