Аму-Сурхон ИТҲБ маъмурий биносида тизимдаги барча ташкилотлар ва туманлар ирригация бўлимлари бош ҳисобчилари ҳамда ҳисобдор шахслар иштирокида сув хўжалиги соҳасини молиялаштириш, ривожлантириш жамғармаларига маблағ тушириш мавзусида семинар ўтказилди.
Семинар иштирокчиларига бюджетдан ажратилган маблағларни мақсадли ва самарали сарфлаш, биринчи навбатда муҳим харажатларга, яъни сув хўжалиги иншоотларини таъмирлаш ҳамда бетонлаштириш, тугалланмай қолган кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, ўрнатилган «Ақлли сув» қурилмаларининг сим карта тўловларини амалга ошириш ва вазирлик серверига интеграция қилиш юмушларига харжлаш топшириғи берилди.
Семинарда ташкилотлар ҳисобчиларидан бир ҳафта илгари ўтказилган семинарда берилган топшириқлар ижроси ҳам сўралди. Январь ойи охирлашига саноқли кунлар қолаётганига қарамай ташкилотларнинг ривожлантириш жамғармасига маблағ тушириш ҳолати ғоят ночор аҳволда эканлиги, 14 та туман ирригация бўлимлари орасида фақат Ангор туманида ижара ҳисобига 2,5 миллион, Узун туманида 1,7 миллион, Олтинсой тумани ирригация бўлими ривожлантириш жамғармасига 0,7 миллион сўм кирим қилинган, холос. Қолган тизим ташкилотлари ҳамда ирригация бўлимлари ривожлантириш жамғармаларига бир сўм ҳам маблағ кирим қилинмагани танқид қилинди. Тегишли туманлар ирригация бўлимлари раҳбару ҳисобчилари жорий йилда саноат ва энергетика объектларига етказиб бериладиган техник сув учун ҳанузгача шартномалар тузмагани, қатор туманлар ирригаторлари махсус хизматлар бўйича етказиб бериладиган сув учун бизнес-режалар ишлаб чиқиш ҳамда шартномалар тузишни якунламаганлари сабаблари очиқланиб, бу масалада масъуллар зиммасига қатъий вазифалар юклатилди.
Семинар якунида бир ҳафтадан кейин, яъни галдаги семинаргача ривожлантириш жамғармасига маблағ туширмаган ҳамда шартномалар расмийлаштиришни охирига етказмаган ҳисобчи ва тизим масъул мутахассисларига вазифасидан бўшатишгача бўлган чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирилди.
Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати