Балиқчи тумани ҳудуди марказий Фарғона чўлига туташ. Ирригация-мелиорация ишларининг давомийлиги боис ер ости сувларининг кўтарилиши кескин камайди ва ушбу жараён давом этмоқда.
Андижон вилоятидаги энг йирик бўлган туманда пахта ҳамда дон етиштириш учун ажратилган экин майдонларини соғломлаштириш ишлари режа асосида олиб борилмоқда. Норин-Қорадарё ИТҲБ ҳузуридаги Мелиоратив экспедиция масъулларининг айтишига кўра, Балиқчи туманида 873 км узунликдаги ички зовурлар мавжуд. Шунингдек, хўжаликлараро 459 км узунликдаги зовурлар мавжудлиги эътиборга олинса, иш кўлами янада ойдинлашади.
Балиқчи тумани сув хўжалиги бўлими ва вилоят мелиоратив экспедицияси ҳамкорлигида “TETROTEKS” пахтачилик кластерида кузги-қишки ишларни ташкил этиш борасидаги бугунги кун вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида кўргазмали семинар ташкил этилди ва қолган ишларни тезроқ якунлашга алоҳида эътибор берилиши таъкидланди.
Норин-Қорадарё ИТҲБ матбуот хизмати