Жорий йилнинг 31 январь куни Сув хўжалиги вазири ўринбосари Р.Қаршиев Андижон вилоятига сафари чоғида Олтинкўл туманидаги “Бахт” насос станциясини бориб кўрган эди. Кузги-қишки чора-тадбирлар бўйича олиб борилиши лозим бўлган ишлар юзасидан ўз эътирозларини билдириб, насос станцияси раҳбарини огоҳлантирган эди.
7 февраль куни вазирлик ишчи гуруҳи ушбу насос танциясида бўлиб, топшириқлар ижроси қандай бажарилаётганини ўрганди.
Норин-Қорадарё ИТҲБ ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси бошлиғи У.Тўхтаровнинг маълумот беришича, насос станцияси атрофидаги дарахтларга шакл берилди ва оқланди, ҳудуддаги ерлар шудгорланди. Аванкамера экскаватор ёрдамида тозаланди, дарвозалар таъмирланиб, бўёқлаш ишлари олиб борилаяпти. Насос станцияси ҳовлисидаги иссиқхонанинг полиэтилен плёнкалари янгиланди.
Насос станциясининг барча ходимлари жалб этилган ҳолда таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари давом эттирилмоқда.
Ахборот хизмати