Қоракўл туманидаги “Қоракўл Кумуш калава” МЧЖ экин майдонларида сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, обиҳаётнинг беҳуда йўқотилишининг олдини олиш ҳамда замонавий сув тежовчи ва сув ўлчаш воситаларидан фойдаланиш, истеъмолчилар ўртасида сув ресурслари тақсимотини адолатли ташкил этишга бағишланган ўқув семинари бўлиб ўтди.
Семинар иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 5 январда қабул қилинган “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти тушунтириб берилди. Жумладан, мазкур қарорда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари учун 1 куб метр сув 100 сўм, истеъмол қилинган сув миқдори ҳисобини юритмаганлиги учун сув солиғи базаси тасдиқланган лимитларга нисбатан икки баробар оширилган ҳолда ҳисобланиши белгиланганлиги таъкидланди.
Бундан ташқари янгидан ташкил этилган давлат муассасалари раҳбарларига қарорнинг моҳияти юзасидан сув исътемолчилари ўртасида тарғибот ишлари олиб бориш, сув тежовчи технологиялар жорий қиладиган истеъмолчиларга suvkredit.uz платформаси орқали аризалар топшириш бўйича тавсиялар берилди.
Аму-Бухоро ИТҲБ матбуот хизмати