Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси тасарруфидаги, Чиноз туманида жойлашган “Ислоҳот” насос станциясида ўқув семинари ўтказилди.
Таъкидланганидек, мазкур насос станциясида 3 дона насос агрегати мавжуд бўлиб, 4 нафар ишчи-ходим меҳнат қилади. Насос станциянинг умумий сув чиқариш қуввати 0,77 м3/сек. ни ташкил этади. Насос станцияга бириктирилган майдон 335,1 гектар ташкил этади.
Семинарда электр энергияси истеъмоли ҳамда уни тежаш, насос станцияларини таъмирлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳамда рақамли технологияларни жорий этиш борасидаги ишлар муҳокама қилинди. Шунингдек, давлат-хусусий шериклик муносабатларини такомиллаштириш, ёрдамчи хўжаликларни ривожлантириш, мутахассис-ходимларнинг малакасини ошириш, насос станцияларида бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлиги масалаларига эътибор қаратилди.
Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ матбуот хизмати