Ҳадемай ўлкамизга баҳор келади. Насос станцияларининг техник ҳолати қандай? Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармасига қарашли, Паркент туманида жойлашган “Истиқбол” насос станциясида насос агрегатларини мавсумга ҳозирлаш, техник назоратдан ўтказиш, энергия тежамкор қурилмалар ҳисобидан электр энергиясини тежаш масаласига бағишланган семинарда бу ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.
Насос станцияларини суғориш мавсумига тайёрлаш бўйича ҳисоботлар тингланди. Йўл қўйилган камчиликлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтилиб, ҳар бир ишчи-ходим ўз вазифасига сидқидилдан ёндошиши зарурлиги таъкидланди.
Шунингдек, насос станцияларига ажратилган электр энергия лимтлари доирасида фойдаланиш зарурлиги ва ўрнатилган энергия тежамкор қурилмалар ҳисобидан электр энергиясини иқтисод қилиш бўйича бир қатор кўрсатмалар берилди.
Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ матбуот хизмати