Жиззах вилояти сув хўжалиги тизими ташкилотлари сафини ёш малакали олий маълумотли кадрлар билан тўлдиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу ҳақида “Учтом” ирригация тизими бшқармасида бўлиб ўтган семинарда маълумот берилди....
Жорий йилнинг 18 сентябрь куни Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида Рим Гиниятуллин таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан юбилей тадбири ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси М.Камилов, Татаристон Республикаси Бош вазири ўринбосари Василь Шайхразиев, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раҳбарияти ва ходимлари, Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси вакиллари, Татаристон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси ҳамда миллий маданий марказлар фаоллари, татар жамоатчилиги ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди....
Бугун Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Мелиоратив экспедицияда тизимни малакали кадрлар билан таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича семинар ўтказилди....
Жорий йилнинг 18 сентябрь куни Боёвут туман ирригация бўлимида сув хўжалиги тизими ташкилотларини малакали, олий маълумотли кадрлар билан таъминлаш, юридик хизмат фаолиятини самарали йўлга қўйиш, ҳужжатлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш масалаларига бағишланган семинар ташкил этилди....
Бугун Амударё Чапқирғоқ ҳимоя дамбалари бошқармасида тизимни малакали кадрлар билан таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича семинар ўтказилди....
16-20 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бутунжаҳон Туризм Ташкилоти (UNWTO) Бош Ассамблеясининг 25-юбилей сессияси ўтказилиши кутилмоқда. Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон ўз тарихида биринчи марта БМТ оиласига кирувчи ташкилотнинг энг муҳим тадбири ҳисобланган ва икки йилда бир марта ўтказиладиган Бош ассамблеяга мезбонлик қилмоқда....
Жорий йилда Олтинсой туманида ҳар қачонгидан ҳам мўл ва сифатли пахта ҳосил етиштирилди. Ёз ойларида об-ҳаво ниҳоятда иссиқ келганига қарамай, ғўзалар чанқашига йўл қўйилмади, сувчилар пахтазорга кўпроқ тунда сув тарадилар. Самара бугун кўриниб турибди. Олтинсой тумани пахтакорлари қабул масканларига қарийб 10 минг тонна сифатли хомашё етказиб бериб, давлатга пахта сотиш шартномавий режасини республикамизда биринчи бўлиб бажаришга муваффақ бўлишди. «Ботош лочини», «Феруз», «Қозонкўл миришкори» сингари ўнлаб фермер хўжаликларида биринчи теримдаёқ 38–42 центнердан хирмон кўтарилди....
Айни кунларда Фарғона вилояти сув хўжалиги тизимига кирувчи ташкилотларнинг ёрдамчи хўжаликлари ерларини тўқсонбосди экинлар экишга тайёрлаш ва турли уруғлар экиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Жумладан, Фарғона вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси тасарруфидаги “Қўрғонтепа” сув омборида ҳам буорадаги ишларга алоҳида эътибор берилаётир....
Жиззах бош насос станцияси бошқармаси ва вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамкорлигида “1-Жиззах” насос станциясида “Табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар содир бўлганда фуқаро муҳофазаси тузилмалари ва фавқулодда вазиятлар хизмати иштирокидаги ҳаракатлар” мавзуида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди....
Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси тасарруфидаги “Олтин водий-2” насос станциясида электр энергия лимитига қатъий риоя қилиш, энергия тежамкор қурилмалар ўрнатиш, насос агрегатлари ва эҳтиёт қисмларни техник соз ҳолда сақлаш, иншоот ҳудудини ободонлаштириш масаласига бағишланган семинар бўлиб ўтди....