Аму-Сурхон ИТҲБ таркибидаги тизим ташкилотлари орасида энг кўп каналлари бор бу ташкилот – «Сурхон-Шеробод» ирригация тизими бошқармаси ҳисобланади. Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, суғориш тармоқларида оқадиган обиҳаёт сарфи аниқ ҳисоб-китобини юритишда бошқарма мутахассислари замонавий сув ўлчаш жиҳозларидан унумли фойдаланиш йўлида изланишларни давом эттиришаяпти. Аму-Сурхон ИТҲБ бош мутахассислари иштирокида ўтказилган семинарда тизимда рақамлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлилий ва танқидий муҳокама қилинди....
Аму-Сурхон ИТҲБ ҳамда ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси тасарруфидаги «Галашерик» насос станциясида семинар ташкил қилинди. Унда соҳа мутахассислари, насос станциясини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида бошқарувига олаётган «Sho‘rchi Indenem cluster» МЧЖ вакиллари иштирок этди....
Қумқўрғон тумани ирригация бўлими маъмурий биносида сув хўжалиги тизим ташкилотларини малакали олий маълумотли кадрлар билан таъминлаш ва ёш мутахассисларга яратилган шароитлар, юридик хизмат фаолиятини самарали йўлга қўйиш, сув хўжалиги тизим ташкилотлари томонидан ҳужжатлар билан ишлаш ҳамда ижро интизоми ҳолати мавзусида семинар ўтказилди....
Кейинги йилларда бутун дунёда сув танқислиги кузатиляпти. Бу минтақамизда ҳам тобора кескинлашиб бораётганини барчамиз кўриб турибмиз. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2050 йилгача сув ресурслари Сирдарё ҳавзасида 5 фоизгача, Aмударё ҳавзасида 15 фоизгача камайиши кутилмоқда. Шу боис ҳам мамлакатимизда сувдан оқилона фойдаланиш, ундан тажамкорлик билан фойдаланишга қаратилган ислоҳотлар амалга оширилмоқда....
Бўстонлиқ туманидаги “Паркент” канали дюкерда “Сувхўжаликназорат” инспекциясининг Тошкент вилояти бошқармаси ва Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳамкорлигида амалий семинар бўлиб ўтди....
Сирдарё-Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармасига қарашли Риштон туманида жойлашган “Сариқўрғон” насос станциясида ўқув-семинар ташкил этилди....
Бугун Сув хўжалиги ёшлари ҳамда “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети талабалари “Тошкент” сув омборига экскурсия уюштирди....
«Тўпаланг-Қоратоғ» ирригация тизими бошқармасига қарашли Денов туманида жойлашган гидроучасткада ўтказилган семинарда ёрдамчи хўжаликларни ривожлантириш, «Яшил макон» умуммиллий дастури бўйича экилган мевали ва манзарали дарахт кўчатлари парваришини ташкил этиш, тизимда амалга оширилаётган ислоҳотларни кенгроқ оммалаштириш мақсадида матбуот хизмати билан алоқани мустаҳкамлаш, сувчиларнинг маънавий дунёқарашини кенгайтириш, уларнинг вилоят, республика, дунё янгиликларидан хабардор бўлиши учун нашрларга обуна масалалари муҳокама этилди....
“Ишонч” газетасининг 2024 йил 18 январдаги 10-сонида эълон қилинган “Қош қўяман деб, кўз чиқармайлик ёхуд сув йўлларини бетонлаштириш ишлари қанчалик оқилона бажарилмоқда?” сарлавҳали мақолага расмий муносабат...
Аму-Сурхон ИТҲБ маъмурий биносида тизимдаги барча ташкилотлар ва туманлар ирригация бўлимлари бош ҳисобчилари ҳамда ҳисобдор шахслар иштирокида сув хўжалиги соҳасини молиялаштириш, ривожлантириш жамғармаларига маблағ тушириш мавзусида семинар ўтказилди....