Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Мелиоратив экспедицияда “Сув хўжалигини рақамлаштириш ва давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш” мавзуида ўқув-семинар ташкил этилди....
Жарқўрғон тумани ирригация бўлимида сув ресурсларидан самарали фойдаланишда замонавий сув ўлчаш қурилмаларидан унумли фойдаланиш ҳамда сув хўжалиги объектларида рақамлаштириш ишларининг бажарилиши таҳлилига бағишланган семинар ташкил қилинди. Унда соҳа мутахассислари, канал бошлиқлари, тажрибали мироблар, сув хўжалиги махсус хизмати вакиллари иштирок этди....
Сув хўжалигининг қуйи бўғинларидаги сув тақсимлаш иншоотларида фаолият олиб бораётган гирометрлар ва бошқа соҳа мутахассислари зиммасига бир қадар масъулиятли вазифа юкланган, десак сира муболаға бўлмайди. Бу масъулиятли вазифа эса сувнинг ҳисобини тўғри юритишдан иборатдир. Соддароқ қилиб айтадиган бўлсак, катта меҳнат ва харажат эвазига сув тақсимлаш иншоотига етиб келган оби ҳаётдан оқилона фойдаланиш, адолатли тақсимлаш ва унинг сарфини назорат қилиб бориш ишларини айнан шу касб эгалари амлга оширишади....
Президентимиз 2023 йил 16–17 ноябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташриф чоғи қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда йўқотишларни камайтириш ҳақида ҳам фикр билдириб, воҳа ҳудудидаги 47 та йирик каналларнинг асосий қисми тупроқ ўзанли эканлиги туфайли ушбу суғориш тармоқлари орқали истеъмолчилар далаларига етказиб берилаётган обиҳаётнинг ер остига сингиб кетиши ва жануб қуёши тафтида буғланиши натижасида 35 фоизи йўқотилаётгани, шу боис барча каналларни бетонлаштириш лозимлиги бўйича мутасаддиларга топшириқ берганди....
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири томонидан 2024 йил 5 январда тасдиқланган ҳафталик семинарлар ўтказиш режа-графигига асосан Ангор тумани ирригация бўлимида семинар ташкил қилинди....
Сурхондарё вилоятида 2023 йили ажратилган жами 120 966,3 миллион сўм лимит ҳисобига 45 та ирригация ва мелиорация объектларида(25 та йилдан йилга ўтувчи, 20 та янгидан бошланувчи) қуриш, реконструкция қилиш ҳамда мелиоратив тармоқларни тизимли таъмирлаш-тиклаш ишлари бажарилди ва ҳамон бу юмушлар давом эттирилмоқда. Жумладан, Президентимизнинг 2022 йил 30 декабрдаги тегишли қарорига асосан жами 19 та (17 та ирригация, 2 та мелиорация) объектларга 53 938,3 миллион сўм ( хусусан, ирригация объектлари учун 49 417,5 миллион, мелиорация объектлари учун 4 520,8 миллион сўм) лимит берилган бўлиб, кенг ҳажмли ишлар уддаланиши кўзда тутилганди. Йил охиригача 46 877,2 миллион сўм ўзлаштирилиб, 6,6 километр узунликда каналлар, 2,4 километр лоток тармоқларини реконструкция қилиш ва қуриш, 20 дона суғориш қудуқларини барпо этиш, 6 дона гидротехник иншоотларни сел-тошқин сувларидан ҳимоялаш, 0,050 километр қирғоқ ҳимоя ишлари адо этилди. Жами 11 та объектда қурилиш-монтаж ишлари тўлиқ якунига етказилиб, фойдаланишга топширилиши туфайли 262 гектар ер қайта фойдаланишга киритилди. Шунингдек, 541 гектар янги боғлар бунёд қилинди ва 14524 гектар ер кафолатли сув билан таъминланди. 2024 йилда қолган объектлардаги ишларни давом эттириш белгиланган....
Канал ва ариқларни бетонлаштирилиши натижасида сувдан фойдаланиш коэффициенти 90–95 фоизгача ошиб, йўқотишларнинг олди олинади. Бу борада Қашқадарё вилоятида муайян ишлар амалга оширилмоқда....
Жорий йилнинг 7 январь куни Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев бошчилигидаги вазирлик марказий аппарати ва тизим ташкилотларининг 100 нафардан кўпроқ раҳбар-ходимлари Ўзбек Миллий академик театрига “Юлдузли тунлар” спектакли томошасига боришди....
Аму-Сурхон ИТҲБда ўтказилган семинарда бошқарма мутасаддилари, тизим ташкилотлари раҳбарлари ва мутахассислар иштирок этди. Тадбирда жойларда носуғориш мавсумидан фойдаланиб, ички суғориш тармоқларини лойқа ва чиқиндилардан тозалаш, шунингдек, фермер хўжаликлари ва кластер ташкилотларини ҳомийликка жалб этган ҳолда бетонлаштиришни сифатли амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди....
Президентимизнинг топшириқларига асосан сув хўжалигида “Каналларни бетонлаш бўйича зарбдор йил” эълон қилинган эди. Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Косон туманидаги 103 км хўжаликлараро ва магистирал каналларни ҳамда 160 км ички хўжалик каналлари ва фермерлар ер ариқларини бетонлаштириш режалаштирилган....