Жиззах вилоятининг Зомин, Зарбдор, Ш.Рашидов ва Пахтакор туманлари экин майдонларини сув билан таъминлаб келаётган ДМ-1, ДМ-2 ва ДМ-3 каналларини бетонлаш ишлари бошлаб юборилди....
Аму-Сурхон ИТҲБ таркибидаги ташкилотлар орасида «Сурхон-Шеробод» ирригация тизим бошқармаси жамоасининг юки бошқа ташкилотларга нисбатан анча залворли. Бошқарма тасарруфида умумий узунлиги 113,5 километрдан иборат 33 та йирик канал бўлиб, бу суғориш тармоқлари орқали жамоа аъзолари вилоятнинг Узун, Сариосиё, Денов, Олтинсой, Шўрчи, Қумқўрғон, Жарқўрғон, Қизириқ, Шеробод, Бандихон, Термиз туманларининг жами 269,2 минг гектар экин майдонларига обиҳаёт тақсимлашади. 191 нафар мутахассис жамланган ирригация тизим бошқармаси жамоаси юқорида номлари зикр қилинган туманлар ҳудудидаги йирик каналларда сув равон оқиши, обиҳаётнинг истеъмолчилар даласига тенг тақсимланиши, ушбу суғориш тармоқларини хавфсиз эксплуатация қилиш, доимий равишда таъмирлаш каби юмушларни виждонан адо этиб келишаётир....
Президентимиз раислигида шу йилнинг 20 декабрь куни тармоқ ва ҳудудларда ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда давлат бошқарувини рақамлаштириш бўйича устувор вазифалар юзасидан ўтказган видеоселектор йиғилишида «IT соҳасини ривожлантиришсиз давлат, жамиятда ривожланиш бўлмайди», деган фикр илгари сурилди....
Мамлакатимизда 30 ёшгача бўлган ёшлар 19 миллиондан ортиқ ёки аҳолининг 55 фоизини ташкил қилади. Янги Ўзбекистонда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади....
2023 йил 21 декабрь куни “Сув хўжалиги вазири ва ёшлар форуми” бўлиб ўтди....
Бугунги кунда Учқўрғон туманида мавжуд насос станциялари, канал ва коллектор тармоқларини модернизация қилиш орқали сувни тежаш, оби ҳаётни етказиш харажатларини қисқартириш бўйича ҳаракатлар изчил давом эттирилмоқда....
Аму-Сурхон ИТҲБ маъмурий биносида барча тизим ташкилотлари ва туманлар ирригация бўлимлари, «Сурхондарёсувқурилишинвест» давлат муассасаси, мелиоратив экспедиция, насос станциялари ва энергетика бошқармаси раҳбару мутахассислари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди. Ҳавза бошқармаси раҳбари Ботир Алимов бошқарган йиғилишда Президентнинг 2021 йил 24 февралдаги «Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2021–2023 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифаларнинг тизим ташкилотларида ижроси танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди....
Жорий йилда Бухоро вилоятидаги мавжуд 3070 та пахта ва ғаллачилик, 1158 та боғдорчилик ва узумчилик, 764 та чорвачилик фермер хўжаликлари ҳисобидаги 360 километр ички суғориш тармоқларини тўлиқ бетонлаштириш ва шу орқали сув сарфини кескин қисқартириш ва суғориш ишлари самарадорлигини ошириш ҳаракатига жиддий киришилган....
Бойсун тумани – тоғли ҳудуд. Бойсуннинг текис майдонларида деҳқончилик қилиш, аҳолини иш ва даромадга эга бўлишига эришиш кўп жиҳатдан қиш ҳамда баҳор ойларида осмондан тушадиган қор ва ёмғирларга боғлиқ. Тоғли ҳудудда қор кўп тушиши ва айниқса баҳор ойлари серёғин келганда қор сувлари аралашиб, сел сувлари тошади ҳамда кўп жойларни ювиб, сойларга тушиб ерга беҳуда сингиб кетади. Узоғи билан 15–20 кун давом этадиган сел сувларини йиғиш ва айни экинлар парвариши даврида сув тақчиллигини юмшатиш мақсадида анча вақт илгари «Ҳангаронсой» сел сув омборини қуриш бошланганди. 2016–2020 йиллар мобайнида бир неча қурувчи ташкилотлар бунёдкорлари томонидан ушбу сел сувларини йиғиш омборини барпо этиш юзасидан 80 фоиз ишлар амалга оширилган. Сўнг маблағ етишмовчилиги ва бошқа сабабларга кўра, бунёдкорлик ишлари тўхтаб қолганди....
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июндaги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида сув хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фaрмони ҳамда 2021 йил 24 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2021–2023 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижросини тaъминлaш доирасидаги ишлардa Жиззах бош насос станцияси бошқармаси хамда “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари интитути” Миллий тадқиқот университети ўртасидаги ҳамкорлик ўзининг кутилган самарасини бермоқда....