Бу мавсум сурхондарёлик деҳқонлар учун омадли ва баракали йил бўлди. Вилоят ғаллакорлари 648 минг тонна сара дон йиғиштириб олган бўлса, пахтакорлар ҳам 260 минг тоннадан ортиқ сифатли хомашё тайёрлаб, бу борадаги режани республикада биринчи бўлиб адо этишди. Сабзавот етиштирилган далалардан ҳам 1,2 миллион тоннадан кўпроқ ҳосил йиғиштириб олиниб, асосий қисми ички бозорни тўлдиришга, бир қисми экспортга йўналтирилди. Натижада деҳқонларнинг даромади ортиб, турмушлари янада фаровонлашмоқда. Сурхондарёлик пахтакору ғаллакор, боғбону сабзавоткор ҳамда томорқа ер эгаларининг далаларида, боғларида, томорқаларида ҳосил мўл бўлишида ирригаторлар ва мелиораторларнинг ҳам ҳиссаси каттадир. Улар сув бирмунча тақчил бўлган шароитда ҳам экин майдонлари, боғ-роғларни етарлича обиҳаёт билан таъминлаб туришди....
Жанубий Мирзачўл магистрал каналидан фойдаланиш бошқармасининг техник-гидрометри Абдуразоқ Муҳаммадиевнинг ҳаёти ва иш фаолияти ўзбек халқнинг “Дарахт бир жойда кўкаради”, деган нақли чин ҳақиқат эканини тасдиқлайди. Бир замонлар иш излаб Жанубий Мирзачўл каналидан фойдаланиш бошқармаси “эшигини тақиллатиб” келган 23 ёшли норғул йигит 35 йилдирки мана шу ташкилотда меҳнат қилиб келмоқда. ...
Қишлоқ хўжалигида экин ерларини ўз вақтида обиҳаёт билан таъминлаш, агротехник тадбирларни сифатли олиб бориш ва қишлоқ ҳўжалиги экинларидан баракали ҳосил етиштиришда сув тақчиллигининг олдини олиш, ирригация тармоқларини шай ҳолатга келтириш, жумладан, канал ва ариқларни бетонлаштириш орқали сув сарфини каматиришга эришиб, имкон қадар йўқотишларнинг олдини олиш беқиёс аҳамиятга эга. Ҳисоб-китобларга кўра, биргина Олот туманининг бетонланмаган ирригация тармоқларида бир йил давомида ўртача 90 миллион куб метр ёки 30 фоиз сув исроф бўлмоқда. Шу боис туманда канал ва ариқлар ўзанини бетонлаштириш ишларига киришилган....
Қизириқ тумани ўтган асрнинг етмишинчи йилларида Сурхон-Шеробод даштларини ўзлаштириш ҳисобига ташкил қилинган. Қизириқ туманида узоқ йиллар давомида асосан пахта етиштирилгани оқибатида унумдор ерларнинг мелиоратив ҳолати издан чиқди, ер ости сизот сувлари кўтарилиб, экин майдонларининг шўрланиш даражаси кучайиб, ўстириладиган зироатлардан олинадиган ҳосил анча пасайиб бормоқда. Мутахассислар туман ерларини яшартириш ва унумдорлигини оширишнинг бирдан-бир чораси Сурхон-Шеробод даштларини ўзлаштириш жараёнида барпо қилинган коллекторлар ва ёпиқ-ётиқ дренаж тармоқларини таъмирлаш эканлигини тавсия қилишган. Албатта, Қизириқ туманидаги барча коллектор ва дренаж тармоқларини бир мавсумда таъмирлаб, тиклаш мушкул юмуш. Катта маблағ талаб этиладиган бу ишларни йиллар давомида бажаришга тўғри келади....
Бугунги кунда Бухоро вилоятида ҳам мавжуд насос станциялари, сув омборлари, канал ва коллектор тармоқларини модернизация қилиш орқали сувни тежаш, обиҳаётни етказиш харажатларини қисқартириш бўйича ҳаракатлар изчил давом эттирилмоқда. Хусусан, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан эълон қилинган “Каналларни бетонлаш бўйича зарбдор йил” доирасида 1 минг 200 километр узунликдаги каналлар ва ички сув тармоқларини бетон қопламага ўтказиш бўйича чора-тадбирлар тузилиб, амалий ишлар бошлаб юборилган....
Халқимизда “Сув зар – сувчи заргар”, деган нақл бор. Заргарона маҳорат билан сувдан унумли фойдаланиш орқали сувчиларимиз мамлакат озиқ-овқат хавфсизлиги ва халқимиз дастурхони тўкинлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшиб келмоқдалар....
2030 йилга бориб юртимизда сув танқислиги 15 миллиард куб метрга етиши прогноз қилинаяпти. Давлатимиз раҳбари жорий йил 29 ноябрь куни қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва йўқотишларни камайтириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида бу ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Йиғилишда келгуси йил давомида сувни тежаш бўйича фавқулодда иш тизимига ўтилиши таъкидланди. Сувни тежашда энг муҳим вазифалардан бири – бу канал ва ариқларни бетонлаштириш ҳисобланади....
Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси тизимида яна битта янгиликка қул ўрилиб, Айдар-Арнасой кўллари тизимида сув сатҳини кескин тушиб кетишини олдини олиш, кўл сувининг минерализациясини янада яхшилаш, балиқчилик соҳасини ривожлантириш мақсадида Мирзаобод туманидаги "Сардоба" коллекторида қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди....
Мавжуд экин ерларининг барчаси насослар ёрдамида, яъни, катта маблағ, ишчи кучи ва электр энергияси эвазига суғориладиган Бухоро вилояти учун сувнинг ҳар бир қатраси ҳисобли бўлмоғи лозим. Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 29 ноябрь куни қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва йўқотишларни камайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида ҳам воҳада сувдан самарали фойдаланиш талаб даражасида эмаслиги қайд этилди. Давлатимиз раҳбари бир йил давомида сувни тежаш бўйича фавқулодда иш тизимига ўтилишини таъкидлади....