Сурхондарё вилоятининг қишлоқ хўжалигига ихтисослашган йирик туманларидан бири – Музработ тумани экин майдонлари ўтган асрнинг олтмишинчи йилларида Сурхон-Шеробод даштларини ўзлаштириш ҳисобига очилган. Олтмиш йилдан кўпроқ вақтдан буён экин экиб келинаётган заминдан истаймизми-йўқми, барибир дастлабки ҳолатидай юқори ҳосил олиш душвор. Бунинг учун алмашлаб экишни жорий қилиш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаб бориш, ер ости сизот сувлари кўтарилиши олдини олиш ҳисобига кўзланган ҳосил ундириш мумкин....
“Openbudget.uz” платформаси мамлакатимиздаги ислоҳотлар доирасида аҳолини бюджет маблағларини тақсимлаш жараёнига жалб этиш ҳамда аҳоли ва маҳаллий ҳокимият органлари ўртасида конструктив мулоқот ўрнатиш ва очиқ майдончаларни ташкил этиш орқали уларнинг фуқаролик жамиятидаги иштирокини фаоллаштириш воситасидир. Аҳоли ўз маҳалласи, кўчаси, аҳоли пункти ёки туманидаги у ёки бу ижтимоий муаммони ўз таклифларини фаол билдириш орқали ҳал қилмоқда. ...
Жанубий Мирзачўл магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси тасарруфидаги Чап тармоқ каналининг 380-пикетида “Сув иншоотларини рақамлаштириш ва давлат хусусий шериклик лойиҳасига ўтказиш" мавзуида семинар бўлиб ўтди....
Аму-Сурхон ИТҲБ бош мутахассислари томонидан Бойсун тумани ирригация бўлимида сув хўжалиги объектларига “Ақлли сув” қурилмаларини ўрнатиш масаласига доир семинар ташкил қилинди. Семинарда қатнашган ирригация бўлими барча мутахассислари, канал бошлиқлари, сувчилар, мироблар иштирок этиб, сув сарфини онлайн мониторинг қилувчи қурилмалар жуда зарурлигини таъкидлашиб, бироқ ўтган вақт давомида ўзларининг ҳеч бир айбисиз қурилмалар ўрнатилмаганлиги, тумандаги молиявий ташкилотларга қурилмаларни харид қилиш ва ўрнатиш бўйича бир неча марта мурожаат қилинганлигига қарамай, тумандаги мутасадди раҳбарлар бу борадаги вазифаларга бепарволарча муносабатда бўлишгани боис қурилмалар ўрнатилмай қолган....
Айни кунларда Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси бўлимларида куз ва қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари қизғин давом этмоқда. Бошқарманинг Бўстонлиқ туманида жойлашган “Янгиовул” насос станциясида ўтказилган семинар шу мавзуга бағишланди....
Давлатимиз байроғида сувнинг тимсоли акс этиши сувчиларнинг дилларини яна бир бор фахр ва ғурурга тўлдирди....
Келгусида экиладиган экин турларининг ривожи, ҳосил бўлиқлиги, энг асосийси ундан олинадиган даромад миқдори ерни мелиоратив ҳолатига ҳар жиҳатдан боғлиқ. Бу борадаги юмушлар бошқа вилоятларга қараганда, Сирдарёда анчагина эътибор талаб этади....
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, буюртмачи ташкилот – “Қорақалпоғистонсувқурилишинвест” ДМ ва қурувчи ташкилот – “Кегейлимахсуссувпудрат” масъулияти чекланган жамиятининг масъул ходимлари иштирокида Нукус шаҳри марказидан ўтувчи “Дўстлик” каналини реконструкция қилиш ишлари ўрганилди....
Бугун Сув хўжалиги вазирлигида Хитойнинг Шинжон вилояти Шихези шаҳри ҳокими ўринбосари Ли Гуанг бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказилди....
Кўчат экиб, боғ яратиш азалдан савобли иш ҳисобланган. Меваларидан одамлар барака топган, манзарали дарахтлардан дили баҳра олган, ёғочидан қурилишда фойдаланган....