Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазири, вилоятлар ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ва Мелиоратив экспедициялар бошлиқларининг беш кунлик ўқув курси якунига етди. “Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси. 2-босқич” лойиҳаси кўмагида ташкил этилган тадбир дастурига кўра иштирокчилар мавжуд сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, сув тежовчи технологияларни янада кенг жорий қилиш, сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини тўғри юритишга қаратилган маърузалар тинглаши баробарида мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар....
Бугунги кунда Аму-Бухоро ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси тасарруфидаги ташкилотлар ҳамда сув тақсимлаш иншоотларидаги мавжуд экин ерларидан самарали фойдаланиш, ишчи-ходимлар учун зарур бўладиган озиқ-овқат маҳсулотлари салмоғини ошириш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги тадбирлар якдиллик билан амалга оширилмоқда....
Сув хўжалиги соҳасида фаолият олиб бораётган гирометрлар зиммасига бир қадар масъулиятли вазифа юкланган, десак сира муболаға бўлмайди. Бу масъулиятли вазифа эса сувнинг ҳисобини тўғри юритишдан иборатдир. Соддароқ қилиб айтадиган бўлсак, катта меҳнат ва харажат эвазига сув тақсимлаш иншоотига етиб келган обиҳаётдан оқилона фойдаланиш, адолатли тақсимлаш ва унинг сарфини назорат қилиб бориш ишларини айнан шу касб эгалари амлга оширишади. Албатта, бир қарашда оддий кўринган бу юмуш гидрометр-мутахассислардан катта билим ва тажриба талаб этади....
Музработ тумани деҳқонлари амалдаги йилда қишлоқ хўжалигининг етакчи тармоқлари ҳисобланган пахтачилик ва ғаллачиликда улкан ютуқларга эришдилар. Бу муваффақиятларда туман ирригация бўлими жамоасининг ҳам салмоқли ҳиссаси бор. Буни пахтакорлар ҳам, ғаллакорлар ҳам ҳар қадамда эътироф этишмоқда. Чунки деҳқонлар тан олганидек, замин унумдор, уруғлик сара, деҳқонлар миришкор бўлгани билан сув бўлмаса, барча ҳаракатлар зоя кетади. Музработ тумани экин майдонларига обиҳаётни элтиш бошқа туманларникига нисбатан анча машаққатли бўлишига қарамай, тажрибали ирригаторлар каналларга келган обиҳаётни тенг ва адолатли тақсимлаганликлари боис ҳеч бир ғўза, ҳеч бир ғаллазор сувсиз чанқаб қолгани йўқ. Туман экин майдонларининг ғалладан бўшаган қарийб 15 минг гектарига экилган такрорий экинлардан мўл ва сифатли ҳосил етиштирилишида ҳам ирригаторларнинг ҳиссаси жуда катта. Айни пайтда туман ғаллакорлари 2024 йил ҳосили учун кузги буғдой экишни якунлаш арафасида. Яна уларга ирригаторлар мададкор бўлишаётир. Чунки ерга сочилган уруғлик қурт-қумурсқа ва қушларга ем бўлмаслиги, тезроқ униб чиқиши учун ирригаторлар ғаллакорлар билан тенг меҳнат қилишаяпти, истеъмолчиларнинг ғаллазорини сувлаш учун елкамга-елка туриб мададкор бўлишаётир....
Бўка туманидан оқиб ўтадиган “Гижген” канали Пискент, Бўка туманларидаги экин майдонларини сув билан таъминлайди. Каналнинг асосий қисми очиқ дала майдонларидан оқиб ўтади. Канал ўзанини қамишзорлар босиб кетади. Баъзан ундан қутилишнинг чорасини тополмай қоласан киши. Кўчат экиш орқалигини бундан қутилиш мумкин. Қолаверса, канал бўйлари яшил боққа бурканса, сув буғланиши камаяди, атроф-муҳит яшилликка бурканади....
“Аму-Бухоро-II” насос станцияси вилоятдаги қуввати жиҳатидан энг йирик иншоот бўлиб, у 1975 йилда ишга туширилган. Салкам 50 йилдан буён ишлатилаётган насос агрегатлари ва бошқа техник ускуналар маънан эскирганлиги сабабли, айни кунларда мазкур иншоотини реконструкция қилиш ишлари давом этаяпти. Бунёдкорлик ишлари Осиё тараққиёт банки ва JICA Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги иштирокидаги “Аму-Бухоро ирригация тизимларини қайта тиклаш” лойиҳаси доирасида олиб борилмоқда. Бу борадаги ишлар Хитойнинг “China Nuclear Industry 22nd Construction Co., Ltd” компанияси томонидан бажарилмоқда. Насос станциясини 2024 йилнинг июль ойида фойдаланишга топшириш кўзда тутилган....
Оҳангарон шоссеси Фарғона водийси билан мамлакатимиз пойтахти билан боғлаб турувчи асосий автомобиль йўлаги ҳисобланади. Ҳар куни бу йўлдан минглаб транспорт воситалари ҳаракатланади. Йўл бўйларига экилган дов-дарахтлар автомобиллардан чиқаётган заҳарли газларни ютиб, ўзларидан кислород чиқаришга хизмат қилади. Айни кунларда Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси тасарруфидаги ташкилотлар ишчи-ходимлари йўл бўйларига кўчат экишга киришганлар....
Саратонда чанқаган экинларга сув етказиб бериш учун елиб-югуришлар ортда қолди....
Йилдан йилга сувдан фойдаланишни янада такомиллаштириш ва илғор технологияларни жорий этиш халқаро майдонда қайта-қайта зикр этилмоқда....
Ангор тумани ерлари мутахассислар фикри билан айтганда сув ўртасида жойлашган. Чунки, туман ҳудудидан учта йирик канал айланиб ўтиб, Музработ, Қизириқ туманлари экинзорларини обиҳаёт билан таъминлайди. Табиийки, ўша каналларнинг суви истаймизми-йўқми ерларнинг шўрланишига олиб келиши ҳеч гап эмас. Шунинг учун ҳар йили туман худудидаги коллектор-дренаж тармоқлари мунтазам равишда тозаланиб ва таъмирланиб турилади....